апрел 01, 2024 16:43 Asia/Tashkent
  • Эрон элчиси ва Фарғона вилояти ҳокими Эрон-Ўзбекистон ўртасидаги савдо ҳамкорлигини кенгайтиришни таъкидлашди
    Эрон элчиси ва Фарғона вилояти ҳокими Эрон-Ўзбекистон ўртасидаги савдо ҳамкорлигини кенгайтиришни таъкидлашди

Эроннинг Ўзбекистондаги элчиси Муҳаммадали Искандарий ва Ўзбекистоннинг Фарғона вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликларидаги сўнгги вазиятни муҳокама қилдилар.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом  республикасининг Ўзбекистондаги элчиси  ва Ўзбекистоннинг Фарғона вилояти ҳокими ўртасидаги учрашувда икки давлат президентларининг учрашувлари ва жиддий сиёсий иродаси ортидан Эрон Ислом республикаси билан Ўзбекистон республикаси ўртасидаги алоқалар изчил ривожланиб бораётгани алоҳида таъкидланди. Томонлар шунингдек амалга оширилаёган имкониятлар ва дастурлардан унумли фойдаланган ҳолда товар айирбошлаш ва ўзаро инвестиция ҳажмини ошириш мумкинлигини ҳам қўшимча қилдилар.

Бундан ташқари Фарғона шаҳридаги   “Ecocity”  лойиҳасини якунлаш учун фармацевтика маҳсулотлари,  тиббий-асбоб-ускуналар, қурилиш материллари ва тажҳизотларни экспорт қилиш, мавжуд салоҳиятини ўрганиш ва улар ўртасидаги савдо тўсиқларни бартараф этиш мақсадида ҳар икки томон савдогарлари ва ишбилармонларнинг кўргазма тадбирларида фаол иштирок этиши  юзасидан фикр алмашилди.

Эрон Ислом республикасининг Тошкентдаги элчиси Муҳаммадали Исфандарий ўз сўзларида "Iran Expo 2024” халқаро кўргазмасида қатнашиш учун Фарғона вилояти делегациясининг Теҳронга юборилиши Эрон имкониятлари билан танишиши учун муҳим ва ноёб имконият бўлишини маълум қилди.

Фарғона вилояти ҳокими Хайрилла Бозоров ҳам бу таклифни қабул қилар экан, ушбу кўргазмада вилоят ҳокими ўринбосари бошчилигидаги  бир гуруҳ мутасадди ва тадбиркорлар қатнашишини хабар қилди.

Ёрлиқ