Германия расмийси ўзбек сармоядори Алишер Усмоновнинг яхтаси тўхтатиб қўйилганини рад этди
(last modified Fri, 04 Mar 2022 10:56:14 GMT )
март 04, 2022 15:56 Asia/Tashkent
  • Германия расмийси ўзбек сармоядори Алишер Усмоновнинг яхтаси тўхтатиб қўйилганини рад этди
    Германия расмийси ўзбек сармоядори Алишер Усмоновнинг яхтаси тўхтатиб қўйилганини рад этди

Германия Гамбург портида Алишер Усмоновга тегишли ҳашаматли яхта қўлга олингани ҳақидаги хабарларни рад этди.

Реутерс агентлиги бир неча кун олдин, Германия ҳукумати Гамбург портида Европа Иттифоқининг санкциялар рўйхатига киритилган, Ўзбек миллиардери Алишер Усмоновнинг қиймати 600 миллион долларлик ҳашаматли яхтасини мусодара қилди, деб хабар тарқатган эди 

Бошқа томондан, Гамбург Иқтисодиёт ва инновациялар департаменти вакили Сузан Маинке АФПга хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди ва мен билишимча, ҳеч қандай ҳашаматли яхта қўлга олинмаган, деб айтди.

Узунлиги 150 метр бўлган бу ҳашаматли яхта "Дилбар" деб номланади ва 25 метрлик ҳовузга эга.

Ғарб санкциялари Россия президенти Владимир Путин 24-феврал, пайшанба куни эрта тонгда Украинага қарши “махсус ҳарбий операция” ўтказилишини расман эълон қилганидан сўнг жорий этилди. Россия ўзининг Украинадаги амалиётини уруш эмас, балки жаҳон урушининг олдини олишга уриниш демоқда.  

Ёрлиқ