Эроннинг Ўзбекистондаги элчиси: Теҳрон ва Тошкент муносабатларида жуда аниқ истиқболлар мавжуд
(last modified Sun, 13 Mar 2022 09:32:05 GMT )
март 13, 2022 14:32 Asia/Tashkent
  • Эроннинг Ўзбекистондаги элчиси: Теҳрон ва Тошкент муносабатларида жуда аниқ истиқболлар мавжуд
    Эроннинг Ўзбекистондаги элчиси: Теҳрон ва Тошкент муносабатларида жуда аниқ истиқболлар мавжуд

Эроннинг Ўзбекистондаги элчиси икки мамлакат ўртасидаги алоқаларнинг ортиб бораётганига тўхталиб, Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги барча сиёсий, иқтисодий ва маданий даражаларда жуда аниқ келажак ва истиқболларни кўриш мумкинлигини айтди.

Эроннинг Тошкентдаги элчиси Ҳамид Найирободий ўз сўзларида, Эрон ва Ўзбекистон барча даражаларда айниқса сиёсий, иқтисодий ва маданий соҳаларда ўта аниқ ва ёрқин истиқболларга эгалар ва  яқин келажак икки мамлакат президентларини учрашуви билан икки томонлама ҳамкорликларини кенйтиришига замин яратадиган турли соҳаларда  ўнлаб ҳужжатлар имзоланиши ва икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар янада ривожланиши кутилмоқда деб изоҳлади.

Ҳамид Найирободий шунингдек  2021-йилда икки томонлама ҳамкорликлар ҳажми ўтган йилига қараганда 73 фоизга ўсиб 431 миллион долларга баробар бўлди ва икки мамлакатнинг мақсади йилида ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 2 миллиард еврога етказишдир деб аниқлик киритди.

" Охирги йилларда икки мамлакат ўртасидаги кенгайиб бораётган алоқаларни хусусиятларидан бири унинг хилма-хиллигидир деб  аниқлик киритди, Эроннинг Ўзбекистондаги элчиси.

 Эроннинг Тошкентдаги элчиси сўзларининг бошқа қисмида  бугунги кунда яхши сиёсий, савдо, транспорт, халқаро ва минтақавий алоқалар билан бир қаторда, икки давлат ўртасидаги муносабатлар парламент, академик, маданият, санъат ва сайёҳлик соҳаларидаги ҳамкорлик даражасига кўтарилгани ва  маданий, туризм, илмий-техникавий ҳамкорликлар тўғрисидаги ҳужжатларнингги имзоланиши ўзига хос янгиликдир деб эълон қилди.

 

Ёрлиқ