март 15, 2022 11:08 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Германия президентлар телефон орқали суҳбатида халқаро масалалар бўйича фикр алмшади
    Ўзбекистон ва Германия президентлар телефон орқали суҳбатида халқаро масалалар бўйича фикр алмшади

Кеча Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайер телефон орқали мулоқот қилди.

Мирзиёев ва Штанмйер мулоқоти давомида Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни янада мустаҳкамлаш ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилган.

Суҳбат аввалида давлат раҳбарлари икки мамлакат ўртасидаги дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан бир-бирини табриклаб, самимий тилакларини билдирган деб келтирган Дарё сайти.

Ушбу тарихий даврда икки томонлама алоқаларни ривожлантириш борасида биргаликда катта ишлар қилингани, ўзаро ишонч ва шериклик учун мустаҳкам пойдевор яратилгани катта мамнуният билан қайд этилган.

Етакчилар Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги амалий ҳамкорлик ҳолати ва истиқболларини ҳам муҳокама қилган, турли даражаларда мунтазам сиёсий мулоқот ва фаол алоқаларни давом эттириш муҳим эканини таъкидлаган.

Германиянинг етакчи компания ва банклари билан савдо, инвестициялар, юқори технологиялар, саноат, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда қўшма кооперация лойиҳаларини илгари суришга алоҳида эътибор қаратилган.

Молиявий-техник кўмакни ҳамда маданий-гуманитар алмашинувларни, энг аввало, Ўзбекистонда немис тилини чуқурлаштирилган ўқитиш соҳасида кенгайтириш муҳимлиги қайд этилган.

Ўзбекистон ва Германия президентлар халқаро кун тартибининг долзарб масалалари, шу жумладан, Украина атрофида юзага келаётган вазият юзасидан фикр алмашдилар. Вазиятнинг янада кескин тус олишига йўл қўймаслик ва можарони тез фурсатда тартибга солиш учун сиёсий-дипломатик саъй-ҳаракатларни давом эттириш зарурлиги таъкидланди дейилган Ўзбекистон раҳбарининг матбуот хизмати

Ёрлиқ