Шавкат Мирзиёев Нарвўз байрами арафасида 75 маҳбусни авф этди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i70460-Шавкат_Мирзиёев_Нарвўз_байрами_арафасида_75_маҳбусни_авф_этди
Ўзбекистон президенти Наврўз умумхалқ байрами арафасида «Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида»ги фармонни имзолади.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
март 20, 2022 11:51 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев Нарвўз байрами арафасида 75 маҳбусни авф этди
    Шавкат Мирзиёев Нарвўз байрами арафасида 75 маҳбусни авф этди

Ўзбекистон президенти Наврўз умумхалқ байрами арафасида «Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида»ги фармонни имзолади.

Шавкат Мирзиёев фармонига мувофиқ, Ўзбекистон конституциясининг 93-моддаси 23-бандига асосан жазо муддатини ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 75 нафар шахс афв этилди деб хабар қилган Дарё сайти.

Афв этилган шахсларнинг 4 нафари асосий жазодан тўлиқ озод этилди, 53 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 2 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилди. Шунингдек, 16 нафар шахсларга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди.

Афв этилганларнинг 18 нафарини чет эл фуқаролари, 17 нафарини аёл, 15 нафарини 60 ёшдан ошган шахслар, 6 нафарини ногиронлар ҳамда 9 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади.