март 21, 2022 12:28 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев ўзбекистонликларни Наврўз байраим билан табриклади
    Шавкат Мирзиёев ўзбекистонликларни Наврўз байраим билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги “Humo Arena” мажмуасида бугун Наврўз байрами шодиёнасида бўлиб кўп миллатли Ўзбекистон халқини Наврўз байрами билан табриклаб, эзгу тилаклар билдирди.

Шавкат Мирзиёев коронавирус пандемияси туфайли сўнгги икки йилда Наврўзи оламни юксак даражада нишонлашнинг иложи бўлмагани, лекин бу йилги байрам ҳар сафаргидек юксак шодиёналар билан қарши олинаётганини алоҳида таъкидлади.

Мирзиёев сўнгги кунларда кузатилаётган ёғингарчиликларга тўхталиб, бу Яратганнинг олий неъмати эканини қайд этди.

“Осмондан ёмғир эмас, оби-раҳмат, қут-барака, ризқ-рўз ёғмоқда. Бунинг учун албатта Яратганга ҳар қанча шукроналар айтсак арзийди”, - деди давлат раҳбари.

Президент Ҳаким ат-Термизийнинг “Наврўзнома” китобида агар Наврўзи олам душанба куни кирса, кўп ёмғир-қор ёғади, ҳосил мўл бўлади, йил тўқчиликда ўтади, деб ёзилганини эслатди.

“Бу фикрлар ҳам айнан душанба куни Наврўзни кутиб олаётган эл-юртимизнинг орзу-ниятлари билан уйғун ва ҳамоҳанг, десак ҳар томонлама тўғри бўлади”, - деди Мирзиёев.

Ёрлиқ