Ўзбекистоннинг ялпи миллий даромадини яқин 5 йилда 100 млрд ошади
-
Ўзбекистоннинг ялпи миллий даромадини яқин 5 йилда 100 млрд ошади
Ўзбекистон Президенти яқин 5 йилда мамлакат ялпи миллий даромади 100 миллиард долларга, экспорти эса 30 миллиард долларга етишини айтди.
Фарс ахборот агентлиги хабарига кўра, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев биринчи Тошкент халқаро сармоя конференсиясида шундай деди: 2022-йилдан бошлаб Президент ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгашининг навбатдаги мажлислари ўтказилади. Кенгаш ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш ва мамлакатнинг сармоявий жозибадорлигини ошириш бўйича амалий таклифлар ишлаб чиқиш билан шуғулланади.
Мирзиёев шундай деди: Биз 2030-йилга бориб Ўзбекистонни аҳоли жон бошига ўртача даромаддан юқори бўлган жаҳон давлатлари қаторига киритишга ҳаракат қиляпмиз.
Ўзбекистон Президенти шундай деди:Замонавий глобал иқтисодиёт энди рақамлилаштириш босқичига кирмоқда, бунда “яшил” технологиялар ва бизнес инновациялари биринчи ўринда туради.
Мирзиёев сармоядорларга мурожаат қилиб, шундай деди: Бугунги кунда мамлакатимизда савдо ва тадбиркорлик, халқаро иқтисодий алоқалар учун беқиёс имкониятлар яратилмоқда. Шуларни инобатга олган ҳолда, барчангизни бугунги кунда модернизация ва ислоҳотлар сари дадил қадам ташлаётган қадимий сивилизация ва маданият маскани бўлган янги Ўзбекистон билан амалий ҳамкорликни йўлга қўйишга таклиф этаман. Мамлакатимиздаги муваффақиятларингиз Ўзбекистон Президенти ва ҳукумати томонидан кафолатланади.