Ўзбекистон ва Туркия ўртасида ҳарбий ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди
Ўзбекистон ва Туркия кенгайтирилган ҳарбий ҳадли битим имзолаганини Туркия Миллий мудофаа вазирлиги баёнотида хабар қилган.
Ҳужжат икки давлат ҳарбий идоралари раҳбарлари – Баҳодир Қурбонов ва унинг ҳамкасби Ҳулуси Акар томонидан имзоланган.
Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған сўзларидан иқтибос келтирган.
Туркия раҳбарининг айтишича, икки мамлакат ўртасида мудофаа тизимини янада ривожлантириш келишиб олинган.
«Яна бир салоҳиятли соҳа — мудофаа саноати. Бугун имзоланган битимларда ҳам мудофаа тизимини янада ривожлантиришга келишиб олинди», деган Туркия президенти.
Бундан олдин Ўзбекистон ва Туркия ҳамкорлигини кенгайтирувчи 9 та ҳужжат имзоланди.
Икки мамлакат ҳукуматлари, вазирлик ва идоралари даражасида кўп қиррали Ўзбекистон-Туркия ҳамкорлигини янада кенгайтиришга қаратилган 9 та ҳужжат имзоланди.
Эслатиб ўтамиз, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған 29 март куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Тошкентга ташриф буюрди.