Ўзбекистон ва Қирғизистон Бош вазирларининг учрашуви икки томонлама ҳамкорликларни кенгайтиришга қаратилди
Ўзбекистон ва Қирғизистон Бош вазирлари учрашганида икки томонлама ҳамкорликлар масаласи юзасидан фикр алмашдилар.
Қирғизистон Бош вазири Ақилбек Жапаров ўзбекистонлик ҳамкасбини қабул қилганида, Ўзбекистонни Қирғизистон учун ишончли қўшни, стратегик ҳамкорр эканини таъкидлаб, Бишкек икки томоналма муносабатларни ҳар томонлама ривожлантириш ва мустаҳкамлашни истайди деб айтди.
Ўзбекистон бош вазири ҳам ҳозирда Қирғизистон энергетика, транснпорт, логистика соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга оширмоқда ва лойиҳаларни моилялаштириш учун Ўзбекистон ва Қирғизистон тараққиёт жамғармаси ташкил этилган деб маълум қилди.
Ўзбекистон ва Қирғизистон расмийлари энергетика, қишлоқ хўжалиги, транспорт, трансчегаравий савдо, Иркиштом-Дорун, Қурғон-Ўчқурғон магистралини қуриш, Қизил қия шаҳрида чегара логистик маркази шунингдек Ўзбекистон ва Қирғизистон тараққиёт жамғармаси имконларидан фойдаланиши мумкин бўлган инфратузилмалари қўшма лойиҳаларининг айрим жиҳалардаги икки томонлама ҳамкорликни муҳокама қилдилар.
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 2021- йилнинг 7 ойида 508 миллион долларга етди.