Осиё тараққиё т банки Ўзбекистонга 273,8 млн доллар ажратди
ОТБ Ўзбекистондаги автомобиль йўлларини таъмирлашга 273,8 млн доллар ажратади
«Осиё тараққиёт банки иштирокида автомобиль йўлларини реконструкция қилиш лойиҳаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарори қабул қилинди деб хабар қилган Дарё сайти.
Осиё тараққиёт банки директорлар кенгаши томонидан «Миллий автомобиль йўлларини ривожлантириш» лойиҳасини амалга ошириш учун 273,8 миллион доллар миқдорида қарз маблағлари 4 йиллик имтиёзли давр билан 24 йил муддатга ажратиш маъқулланган. Шундан:
183,8 миллион доллар — 4Р105 Дарбанд—Бойсун—Элбаён автомобиль йўлининг 5—70-километрлари ва 4Р100 Мангузар—Жарқўрғон—Бандихон—Олтинсой—Денов автомобиль йўлининг 128—174 километр қисимларини реконструкция қилиш лойиҳасини амалга оширишга;
90 миллион доллар — А380 Ғузор—Бухоро—Нукус—Бейнеу автомобиль йўлининг 228—315-километрлари (87 километр) қисмини реконструкция қилиш лойиҳасини якунлашга.
Лойиҳани амалга ошириш муддати 6 йил (4 йил имтиёзли даврни инобатга олган ҳолда 2022—2027 йиллар) этиб белгиланган.