Ўзбекистоннинг аҳолиси сони 35,4 млн кишига етди
(last modified Tue, 12 Apr 2022 14:03:00 GMT )
апрел 12, 2022 19:03 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистоннинг аҳолиси сони 35,4 млн кишига етди
    Ўзбекистоннинг аҳолиси сони 35,4 млн кишига етди

Жорий йилнинг 1 апрель ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 35,4 млн кишини ташкил этмоқда.

Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси маълумотларига биноан, йил бошидан буён доимий аҳолининг ўсиш суръати 0,5 % га ошган. Мамлакат аҳолиси йил бошидан буён ҳар ойда ўртача 54,2 минг кишига кўпайган.

2022 йилнинг ҳар бир кунида доимий аҳоли сони ўртача 1,8 минг кишига кўпаймоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг аҳолиси сони 2022 йил 1 январь ҳолатига кўра 35, млн кишини ташкил қилганди.