Россияда ўзбекистонликларнинг 15 кун ичида регистрациядан ўтиши тўғрисидаги талаб бекор қилинади
Россия давлат думасида Россияда бўлиб туришнинг соддалаштирилган тартиби тўғрисидаги Ўзбекистон ҳукумати билан имзоланган келишувни тасдиқланди.
Мазкур ҳужжатда Ўзбекистон фуқаролари Россияга кириб келганидан сўнг 15 кун ичида мажбурий регистрациядан ўтиши шартлиги тўғрисидаги талабни бекор қилиш таклиф қилинган. Шунингдек, Ўзбекистонга борган россияликлар учун ҳам ана шундай талаб бекор қилинади.дебь келтирган Кун сайти.
Россия ва Ўзбекистон ҳукуматлари ўртасидаги мазкур келишув 2021 йил 21 майда Москвада ва ўша йил 17 июнда Тошкентда имзоланган.
Россияга борган Беларус, Қозоғистон, Тожикистон, Арманистон ва Қирғизистон фуқаролари ҳамда бу давлатларга борган россияликлар учун ҳам соддалаштирилган тартиб амал қилади.