Ўзбек-қирғиз чегарасида уч нафар қирғизистонлик ҳалок бўлган- ми ёки яраланган-ми?
Ўзбекистон чегарачилари 5 май куни Қирғизистоннинг уч нафар фуқаросига қарши қурол ишлатган.
«Ҳодиса Жалолобод вилояти, Ола-Буқа тумани, «Актам» МФЙнинг Добоқўрғон массивида содир бўлган. Уч нафар қирғизистонлик ўқдан жароҳат олган, улар Ола-Буқа туманидаги шифохонага етказилган. Беморлар ўша ерда ҳушларига келмай вафот этгани айтилади.
Ўзбек-қирғиз чегарасида содир бўлган ҳолат юзасидан Қирғизистоннинг Ола-Буқа йўналиши бўйича чегара хизмати вакиллари Ўзбекистоннинг Янгиқўрғон йўналиши бўйича чегара хизмати вакиллари билан учрашув ўтказган. Томонлар хизмат текширувининг якуни бўйича 6 май куни яна қайта учрашишга келишиб олган. Содир бўлган ҳолат юзасидан тегишли органлар томонидан тергов ҳаракатлари бошланган.
Аммо Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари Қирғизистон билан чегарадаги вазият хусусида боқшача расмий баёнот билан чиқди.
Баёнотда келтирилишича, 2022 йилнинг 5 май куни ўзбек-қирғиз давлат чегарасининг Наманган вилояти Янгиқўрғон тумани, Оқтом қишлоғи ҳудудидан ўтган қисмида бир гуруҳ номаълум шахслар томонидан Ўзбекистондан Қирғизистонга ноқонуний равишда кўп миқдордаги товар-моддий бойликларини олиб ўтилаётгани ўзбек чегара нарядлари томонидан кузатилган ва ушбу қонунбузарликни олдини олиш бўйича чоралар кўрилган.
Шунингдек, чегара наряди томонидан давлат чегараси бузғунчиларини қўлга олиш вақтида, қоидабузарларнинг бир гуруҳи ҳарбий хизматчиларга нисбатан қаршилик кўрсатиб, куч ишлатиб, тан жароҳатлари етказган ва қуролларни олиб қўйишга ҳаракат қилган.