Ўзбекистонга келувчи туристлар сайёҳлар учун коронавирус чекловлари бекор этилади
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i72576-Ўзбекистонга_келувчи_туристлар_сайёҳлар_учун_коронавирус_чекловлари_бекор_этилади
Ўзбекистон республикаси махсус комиссияси жорий йилнинг 10 июнидан бошлаб Ўзбекистонга туризм мақсадида ташриф буюрувчи кишилар учун авиақатновлар, чегарадош темир йўл стансиялари ва автомобил ўтказиш чегара пунктлари орқали ҳаракатланишида коронавирус инфексияси билан боғлиқ ўрнатилган вақтинчалик чекловлар бекор қилинади деб хабар қилди.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
июн 09, 2022 13:25 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонга келувчи туристлар сайёҳлар учун коронавирус чекловлари бекор этилади
    Ўзбекистонга келувчи туристлар сайёҳлар учун коронавирус чекловлари бекор этилади

Ўзбекистон республикаси махсус комиссияси жорий йилнинг 10 июнидан бошлаб Ўзбекистонга туризм мақсадида ташриф буюрувчи кишилар учун авиақатновлар, чегарадош темир йўл стансиялари ва автомобил ўтказиш чегара пунктлари орқали ҳаракатланишида коронавирус инфексияси билан боғлиқ ўрнатилган вақтинчалик чекловлар бекор қилинади деб хабар қилди.

Бу қарорга биноан, хорижлик сайёҳлар Ўзбекистонга келишидан олдин коронавирус инфекциясига ПЗР тест натижаси бўйича манфий натижали маълумотга эга бўлиши, коронавирус инфекциясига экспресс-антиген тест топшириши ҳамда тегишли тартибда эмланганлик сертификати ёки паспортига эга бўлиши талаб этиладиган Махсус комиссиянинг баёнлари билан киритилган коронавирус инфекцияси билан боғлиқ қоидалар бекор қилинади.

Комиссия Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси тарқалиши ва касалланишнинг динамик пасайиши, коронавирус инфексияси билан касалланган ва шифохоналардан чиқарилаётганлар беморлар сонининг шифохонага ётқизилганлар сони, карантиндан чиқарилаётган фуқаролар сонининг карантинга олинаётганлар сонига нисбатан ижобий томонга ўзгарганлиги, шунингдек дунё мамлакатларида эпидемиологик вазиятни эътиборга олиб, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсиялари ҳамда Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг таклифларини инобатга олган ҳолда шундай қарорга келди.