Йил бошидан бери Ўзбекистонда 14 экстремистик гуруҳларнинг 250 нафар аъзолари аниқланди
(last modified Sat, 11 Jun 2022 06:41:06 GMT )
июн 11, 2022 11:41 Asia/Tashkent
  • Йил бошидан бери Ўзбекистонда 14 экстремистик гуруҳларнинг 250 нафар аъзолари аниқланди
    Йил бошидан бери Ўзбекистонда 14 экстремистик гуруҳларнинг 250 нафар аъзолари аниқланди

Ўзбекистонда жорий йили Суриядаги «Ислом давлати» ва «Тавхид ва жиҳод катибаси» террорчилик ташкилотларга алоқадор 4 та яширин, 10 та «виртуал» гуруҳ ҳамда 250 нафар экстремистик гуруҳ аъзолари аниқланиб, улар фаолиятига чек қўйилди.

Ўзбекистон пойтахти Тошкент Ички ишлар бошқармаси пойтахтда террорчилик ташкилотлари аъзоларини аниқлаш ва қўлга олиш бўйича олиб борилган ишлар тўғрисида хабар қилгани Газета сайти келтирган.

Қайд этилишича, йил бошидан буён «Ислом давлати» ва «Тавхид ва жиход катибаси» террористик ташкилотларга алоқадорликда гумонланган 4 та яширин, якка тартибда радикаллашиб, экстремистик ташкилот ва оқимлар ғояларини тарғиб қилиб келган 10 та «виртуал» гуруҳ ҳамда 250 нафар экстремистик гуруҳ аъзолари аниқланиб, уларнинг ноқонуний фаолиятига чек қўйилди.

Ушбу тоифадаги шахслар экстремистик ва террористик ташкилотлар мафкурасини тарғиб қилиш, ўзи турган мамлакатда қўпорувчилик ҳаракатларига чақириш, жангарилар лагерлари сафига қўшилиш ва ёллаш ҳамда терроризмни молиялаштириш билан шуғулланган.

Хусусан, йил бошида Тошкент шаҳрида 27 нафар шахсдан иборат яширин экстремистик гуруҳ фаолиятига чек қўйилган бўлиб, гуруҳнинг айрим аъзолари жанговар ҳаракатлар юз бераётган ҳудудларга боришни режалаштирган ва халқаро террорчилик гуруҳларини молиялаштириш билан шуғулланиб келган.

Ҳозирда ушбу гуруҳнинг 11 нафар аъзосига нисбатан ИИВ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 216-моддаси (Жамоат бирлашмалари ёки диний ташкилотларни қонунга хилоф равишда ташкил этиш), 244−1-моддалари (ишлаб чиқариш, сақлаш, жамоат хавфсизлиги ва тартибига таҳдид солувчи материалларни тарқатиш ёки намойиш этиш) ва 244−2 (Диний-экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда қатнашиш) моддалари билан айблов эълон қилинган.

Ёрлиқ