Ўзбекистон ва Британия ўртасида савдо ва инвестициявий ҳамкорликлар оширилади
(last modified Wed, 15 Jun 2022 04:52:49 GMT )
июн 15, 2022 09:52 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Британия ўртасида савдо ва инвестициявий ҳамкорликлар оширилади
    Ўзбекистон ва Британия ўртасида савдо ва инвестициявий ҳамкорликлар оширилади

Ўзбекистон бош вазир ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умрзоқов Буюк Британия давлат котиби халқаро савдо бўйича ўринбосари (экспорт вазири) Майк Фрирни қабул қилди

Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги хабарига биноан, учрашувда томонлар ўзаро савдо ривожидаги ижобий тенденцияларни қайд этди. 2021 йилда Ўзбекистон ва Британия ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 65 фоизга, Ўзбекистондан  Британияга экспорт ҳажми эса 2,5 баравар ошган деб хабар қилади Кун сайти.

Ўзбекистонда экспортга йўналтирилган қўшма ишлаб чиқариш қувватларини яратиш учун британиялик инвесторларни жалб қилиш, ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчилар ва экспортчилар учун «GSP Enhanced Framework» тизими имтиёзларидан самарали фойдаланиш бўйича тренинглар ва амалий семинарлар ташкил этишга келишиб олинди.

Инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш муҳокама қилинди. Сўнгги бир неча йил ичида Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган Британия корхоналари сони 40 фоизга ошгани таъкидланди. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, чорвачилик, биофармацевтика, тўқимачилик саноати, ахборот-коммуникация технологиялари ва “яшил” энергетика соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш учун Британия янги компанияларини жалб қилиш доирасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Ёрлиқ