2022- йилнинг 5 ойида Ўзбекистоннинг ташқи савдо ҳажми 20 миллиард долларга етди
Ўзбекистон Статистика қўмитаси маълумотларига биноан, 2022-йилнинг сўнгги 5 ойида мамлакат ташқи савдоси 20 миллиард 500 миллион долларга етган.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Ўзбекистон Статистика қўмитаси 2022-йилнинг сўнгги 5 ойида мамлакат ташқи савдоси 20 миллиард 500 миллион доларни ташкил этганини маълум қилди.
Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 2021-йилнинг шу даврга нисбатан 5,6 миллиард доларга ёки 37,4 фоизга ўсди. Айни пайтда савдо баланси тақчиллиги билан 3 миллиард 800 миллион доллар даражасидадир.
Шу даврда 11 миллиард 200 миллион долларлик маҳсулот ва 930 миллион долларлик хизматлар импорт қилинди. 7 миллиард 200 миллион долларлик маҳсулот ва 1 миллиард 100 миллион долларлик хизматлар экспорт қилинди.
2022-йилнинг 5 ойида Хитой, Россия, Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон, Афғонистон ва Тожикистон товарлар ва хизматлар экспорти бўйича Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари ҳисобланади. Уларнинг экспорт умумий ҳажмидаги улуши 48,5 фоизга етди.