Владимир Норов: Толибон ҳаракати Тошкент учрашувида қатнашади
“Толибон”* ҳаракати делегацияси 25-26 июл кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган Афғонистон бўйича халқаро конференцияда иштирок этади деб маълум қилди, Ўзбекисон ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов маълум қилди
Спутник сайтига кўра, “Биз бугун бу мамлакатда ҳақиқий ҳукумат бўлган “Толибон* ҳаракатидан делегация келишини кутмоқдамиз”, - деди Норов Москвадаги давра суҳбатида.
Унинг таъкидлашича, толибларнинг конференцияда иштирок этиши “биз уларни тан олишимизни англатмайди”.
“Биз бу конференцияни ҳозирги ҳукуматга етказмоқчимиз... Бу улар томонидан Тошкент йиғилишида қабул қилган халқаро мажбуриятлари ва у ерда имзоланган келишувларни бажарилишини таъминлашга қаратилган”, — деди Норов.
"Бизнинг позицияларимиз - Россия, Ўзбекистон ва қўшни давлатлар – бир-бирига тўғри келади: "Толибон"* ҳаракати ўз мажбуриятларини бажариши, бу мамлакатдаги барча сиёсий, этник ва диний гуруҳларни ўз ичига олган инклюзив ҳукумат яратиши керак", - деб қўшимча қилди у.
25-26 июл кунлари Тошкентда Афғонистон бўйича халқаро конференция бўлиб ўтади ва унда 20 тадан ортиқ давлат делегацияси иштирок этади.