Ўзбекистон расмийлари Толибон ҳаракатининг минтақавий ва глобал хавфсизликни ўрнатиш мажбуриятини таъкидлади
Ўзбекистон ТИВ матбуот котиби Афғонистондаги Толибон ҳукуматининг мажбуриятларини минтақавий ва халқаро хавфсизликни ўрнатиш учун зарур деб ҳисоблади.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, кеча Ўзбекистон ТИВ матбуот котиби, Юсуф Кобулжонов бу учрашувнинг асосий мақсади Афғнистондаги Толибон муваққат ҳукумати бу мамлакат ҳудудидан қўшни давлатлар, минтақадаги бошқа давлатлар ва бутун дунё хавфсизлиги манфаатларига қарши фойдаланишга йўл қўймаслик ҳақидаги олдинги мажбуриятларини тасдиқлашдан иборат деб айтди.
Юсуф Кобулжонов ўз сўзларида Афғонистоннинг хориждаги мулкини озод қилиш ва Афғонистоннинг транспорт, алоқа ва энергетика соҳаларида инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш бўйича маслаҳатлашувлар ҳам ушбу учрашув кун тартибига киритилади.
Учрашув минтақа давлатлари хусусан, Ўзбекистон Афғонистондаги хавфсизлик ва террористик гуруҳлар мавжудлигидан кўпроқ хавотирда бўлган бир пайтда ўтказилди ва бу учрашув асосан хавфсизлик моҳиятга эга бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Тошкнет шаҳрида душанба ва сешанба -25-26 июль кунлари Афғонистон бўйича юқори даражадаги халқаро расмий конференция бўлиб ўтади.
Афғонистондаги Толибон ҳукумат делегацияси ушбу ҳукумат ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчиси Амирхон Мутаққий бошчилигидаги делегация якшанба куни Тошкентга келганди.
Мутаққийни Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматилла Эргашев кутиб олди.