Тошкент саммитида Афғонистоннинг хориждаги активларини озод қилиш масаласи таъкидланди
Тошкентда бўлиб ўтган " Афғонистон: хавфсизлик ва иқтисодий тараққиёт" халқаро йиғилиши иштирокчилари Афғонистоннинг хориждаги молиявий активларини озод қилиш муҳимлигини яна бир бор таъкидладилар.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Тошкент шаҳрида ўтказилган " Афғонистон: хавфсизлик ва иқтисодий тараққиёт" мавзусидаги халқаро анжуман иштирокичлари Афғонистоннинг хориждаги молиявий активларини озод қилиши муҳимлигини яна бир бор хабар қилдилар.
Йиғилиш қатнашувчилари бугунги кунда Афғонистон иқтисодиётини тиклаш ва мустаҳкамлаш ушбу мамлакатда мустаҳкам тинчликка эришишнинг муҳим омили сифатида устувор аҳамият касб этиши зарурлигини таъкидладилар. Ҳамда Афғонистоннинг минтақалараро иқтисодий жараёнларга яқинлашишига кўмаклашиш, муҳим ижтимоий ва инфратузилма лойиҳаларни, жумладан трансминтақавий транспорт, энергетика ва бошқа йўлакларни яратишни давом эттириш зарур деб маълум қилдилар.
Афғонистондаги Толибон муваққат ҳукумати вакиллари ва бошқа делегациялар раислари Ўзбекистон президенти ташаббуслари жумладан Тирмиз-Мазор шариф-Кобул-Пешовар темир йўл линияси қурилиши ва Сурхон-Пули Хумри темир йўл линиясининг қурилиши муҳимлигини ҳам алоҳида таъкидладиар. Бундан ташқари Тирмиз шаҳридаги ўқув маркази афонистонлик ходимларини қайта тайёрлаш марказига айлантирганига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.
Ймғилиш иштирокчилари, Толибон ТИВ раҳбари вазифасини бажарувчиси, Амирхон Муттақийниг мамлкакта ҳукмати биан турли терчилик гууҳлар умлаан биринчи навбатда ИШИД террорчи гуруҳи ўртасидаги муносабатлар узилиши ҳақидаги баёнотини таъкидлаб, шунингдек Афғонистон ҳукумати томонидан хавфсизлик ва барқарорликтаъминланаётгани, халққа давлат ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш чоралари кўрилаётгани қайд этилди.
Баёнотда шунингдек, Афғонистон муваққат ҳукумати томонидан инклюзив ҳукуматини шакллантириш, аёллар ҳуқуқларини таъминлаш ва афғонистонлик қизларининг мактабда таълим олишлари учун халқаро ҳамжамиятнинг асосий талабларини амалга ошириш муҳимлиги таъкидланди. Афғонистондаги миллий яралашув жараёнини якунлашинг асосий шарти бўлади.