Дзюдо бўйича Ўзбекистон ёшлар жамоаси ЖЧда 4 та медални қўлга киритди
август 15, 2022 10:07 Asia/Tashkent
Дзюдо бўйича Ўзбекистон ёшлар жамоаси Гуаякил шаҳрида (Эквадор) бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида 4 та медалга сазовор бўлганини Ўзбекистон Дзюдо федерация матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ушбу ўзбекистонлик спортчилар шоҳсупага кўтарилишди:
Олтин медаль:
-90 кг: Жаҳонгир Маматраҳимов
Кумуш:
-66 кг: Азизбек Ортиқов
Бронза:
-78 кг: Ирисхон Қурбонбоева
+100 кг: Исломбек Равшанқулов.
Хабарга кўра, ушбу ёш тоифасида мамлакат тарихида ҳали ҳеч бир дунё биринчилигида бунча медаль қўлга киритилмаган эди.
Ёрлиқ