Толибон муваққат ҳукумати темир йўллари раиси Ўзбекистонга келди
Томонлар Ўзбекистон, Афғонистон, Қирғизистон ва Хитой ўртасидаги транспорт йўлаги лойиҳасини муҳокама қилиш ниятида.
Толибон муваққат ҳукумати темир йўллари раиси Бахт ар-Раҳмон Шарофатнинг Ўзбекистонга ташрифидан мақсад Ўзбекистон, Афғонистон, Қирғизистон ва Хитой ўртасидаги транспорт йўлаги лойиҳасини ишлаб чиқишдир Бу ғоя эса аввалроқ видео-конференция орқали муҳокама қилинган эди.
Толибон вакиллари Термиз шаҳридаги Афғонистон консуллигида Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим маркази директори Ойбек Рўзиев билан учрашиб уларга темирйўл соҳасида ўқишни тамомлаган афғонларнинг дипломлари топширилди.
Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим маркази директори Ойбек Рўзиев Тошкентдан афғон талабалари учун таълим грантларини кўпроқ ажратишни сўраётганини маълум қилди.
Ўзбекистон, Афғонистон, Қирғизистон ва Хитой вакиллари «янги иқтисодий йўлак қуриш»ни муҳокама қилиши кутилмоқда.