октябр 04, 2022 15:31 Asia/Tashkent
  • Будапештда Ўзбекистон ва Венгрия Президентлари стратегик шерикликни кенгайтириш масласи юзасидан фикр алмашдилар
    Будапештда Ўзбекистон ва Венгрия Президентлари стратегик шерикликни кенгайтириш масласи юзасидан фикр алмашдилар

Венгрия пойтахтидаги Шандор саройида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Венгрия Президенти Каталин Новак учрашуви бўлиб ўтди.

Шавкат Мирзиёев ва Каталин Новак Ўзбекистон ва Венгрия ўртасидаги кўп қиррали стратегик шериклик муносабатларини янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Икки халқнинг азалий тарихий алоқалари, муштарак қадриятлари ва ўхшаш менталитети дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш учун пойдевор бўлиб хизмат қилаётгани таъкидланди. Арминий Вамбери ва Исхак Ибрагим каби шарқшунос олимлар тарихий ришталаримиз ва бой маданий меросимизни ўрганишга катта ҳисса қўшгани алоҳида қайд этилди.

Ўзбекистон а Венгрия  ҳамкорлик жадал ривожланиб бораётгани, сиёсий мулоқот чуқурлашиб, ўзаро кўмак давом эттирилаётгани, парламентлараро ва жамоатчилик алоқалари кенгайиб бораётгани мамнуният билан таъкидланди.  

Савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш устувор аҳамиятга эга экани қайд этилди. Кейинги йилларда товар айирбошлаш ҳажми қарийб уч баробар ошгани таъкидланди деб хабар қилган президент.уз сайти..

Бу борадаги ишларни фаоллаштиришда иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон ва Венгрия ҳукуматлараро комиссияси ва 3 октябрь куни Будапештда иккинчи йиғилишини ўтказган Ўзбекистон-Венгрия Ишбилармонлар кенгаши муҳим ўрин тутмоқда.

Ўзбекистон ва Венгрия президентлари Ўзбекистон Европа Иттифоқининг GSP+ преференциялар тизимига қўшилгани ўзаро савдони салмоқли даражада кўпайтириш ва диверсификация қилиш учун янги имкониятлар очишини таъкидладилар.

Икки мамлакат ҳамкорлигини ривожлантиришда маданий-гуманитар соҳа алоҳида ўринга эга. Венгрия Ҳукумати “Хунгарикум” дастури доирасида ўзбекистонлик талаба ва докторантлар учун ҳар йили ажратиладиган квотани 170 тагача ошириш тўғрисида қарор қабул қилгани айтилди.

Икки давлат  олий таълим муассасалари ректорларининг иккинчи форумини ўтказиш мақсадга мувофиқлиги кўрсатиб ўтилди.

Мирзиёев ва Новак халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар, кўп томонлама тузилмалар доирасидаги фаол мулоқотни ва ўзаро кўмакни давом эттириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Ёрлиқ