август 21, 2023 11:14 Asia/Tashkent
  • Бахтиёр Саидов Венгрия ташқи ишлар билан учрашди
    Бахтиёр Саидов Венгрия ташқи ишлар билан учрашди

 Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Венгрия ташқи ишлар ва савдо вазири Петер Сийярто билан учрашув ўтказди.

“Биз ўзаро савдо ва инвестицияларни кўпайтиришга қаратилган кенг кўламли икки томонлама кун тартибимиздаги бир қатор долзарб масалаларни муҳокама қилдик”, - деб ёзади Саидов.

Таъкидланишича, Тошкент ва Будапешт ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйишни кўзда тутувчи икки мамлакат ҳукуматлари ўртасида ҳаво қатнови тўғрисида битим имзоланди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Будапештда Венгрия бош вазири Виктор Орбан билан учрашув ўтказганди.

Ёрлиқ