Ўзбекистонда камбағаллик чизиғидан пастга тушувчи аҳоли сони 179 128 киши, улардан 89 551 нафари болалар
(last modified Wed, 19 Oct 2022 05:38:49 GMT )
октябр 19, 2022 10:38 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда камбағаллик чизиғидан пастга тушувчи аҳоли сони 179 128 киши, улардан 89 551 нафари болалар
    Ўзбекистонда камбағаллик чизиғидан пастга тушувчи аҳоли сони 179 128 киши, улардан 89 551 нафари болалар

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Болалар жамғармаси (UNICEF) жорий йилда Ўзбекистонда камбағаллик чизиғидан пастга тушувчи аҳоли сони 179 128 кишига етиши, улардан 89 551 нафарини болалар ташкил этишини маълум қилди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Болалар жамғармаси ҳисоботига биноан, Ўзбекистонда  камбағаллик чизиғидан пастга тушувчи аҳоли сони 179 128 кишига етиши, улардан 89 551 нафарини болалар ташкил этади ва гўдаклар ўлими эса 267 ҳолатга етган.

UNICEF) Украинадаги урушнинг таъсири ҳамда Шарқий Европа ва Марказий Осиё давлатларидаги болалар қашшоқлиги билан боғлиқ ҳолат, шунингдек, мазкур минтақадаги иқтисодий асослар ҳақидаги йиллик ҳисоботини тарқатди.

Ҳисоботда Украина заминида давом этаётган уруш оқибатлари, Шарқий Европа ва Марказий Осиё минтақаларида болалар қашшоқлигига қарши кураш борасидаги тизимли ҳаракатларнинг жиддий таназзули борасидаги далиллар ҳамда болалар ўлими билан боғлиқ маълумотлар келтирилган.

кўриб ўтилаётган ҳудуд (Шарқий Европа ва Марказий Осиё) ялпи ички маҳсулотининг аҳоли жон бошига ҳақиқий тақсимоти 2006 йилги 16 500 доллардан 2022 йилда 23 600 долларгача кўтарилган. Аммо, шу билан биргаликда, 2008 йилги жаҳон иқтисодий инқирози, Қрим аннекцияси ва бунинг ортидан рублнинг кескин қадрсизланиши, глобал пандемия мазкур минтақа давлатларида бозорлар фаолияти сустлашувига, таъминот занжирлари узилишига олиб келди – халқаро пул ўтказмалари камайди, иқтисодий ўсиш сустлашди деб таъкидланган ЮНИСЕФ ҳғисоботида.

2022 йилда Шарқий Европа ва Марказий Осиё минтақасида 10,4 миллион кишининг иқтисодий ҳолати камбағаллик чегарасидан пастга тушиши кутилмоқда. Уларнинг 4 миллиондан ошиғини эса 18 ёшгача бўлганлар ташкил этади. Бу болаларнинг тўртдан уч қисми эса Россия Федерацияси ҳисобига тўғри келади.

 

Ёрлиқ