октябр 22, 2022 12:06 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги: Сирдарёдаги ҳарбий омборда юз берган портлашда қурбонлар йўқ
    Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги: Сирдарёдаги ҳарбий омборда юз берган портлашда қурбонлар йўқ

Бугун тонг пайтида Ўзбекистоннинг Сирдарё вилояти Малик аҳоли пунктида содир бўлган портлаш оқибатида қурбонлар ва оғир жароҳатланганлар йўқлигини мамлакта Мудофаа вазири хаар иқлди.

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги, "Сирдарё вилояти Малик аҳоли пунктидаги Мудофаа вазирлигига қарашли ҳарбий қисм омборида содир бўлган якка тартибда портлаш бўйича ҳарбий мутахассислар томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Аҳоли ва ҳарбий хизматчилар орасида қурбонлар ҳамда оғир жароҳат олганлар йўқ. Портлаш оқибатида ҳарбий қисм атрофдаги айрим маҳаллалардаги енгил конструкциялар, ойналарга шикаст етган, деб эълонқилди.

Айни вақтда мутасадди ташкилотлар мутахассислари жалб қилинган ҳолда, ҳарбий қисм атрофида жойлашган маҳаллалар қамраб олиниб, етказилган зарарни аниқлаш ҳамда уларни қисқа муддатларда бартараф этиш юзасидан зарур чоралар кўрилмоқда.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати ҳам, Сирдарё вилояти, Сирдарё тумани, Малик СИУда юз берган портлаш ҳақида соат 05:01 да туман тез тиббий ёрдам бўлимига хабар келиб тушган.

Шундан сўнг ушбу ҳодиса натижасида шикастланган 16 нафар беморнинг 12 нафари Сирдарё тумани тиббиёт бирлашмасига олиб келинган. Барча жароҳат олганларга зудлик билан биринчи ёрдам кўрсатилган. 

Хусусан, 5 нафар фуқаро Сирдарё туман тиббиёт бирлашмасининг шошилинч тиббий ёрдам бўлимида, 7 нафар беморга эса амбулатор ёрдам кўрсатилди. Шунингдек, 4 нафар бемор Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Сирдарё филиалида стационар кузатувга олинди»,

Ёрлиқ