Сирдарёдаги портлашда 3742 та турар ва нотурар жойларга қисман талафот етган
Ўзбекистоннинг Сирдарё туманидаги ҳарбий қисм омборида содир бўлган ҳодиса оқибатида 3 742 та турар ва нотурар жойларнинг томи, шифти, дераза ва эшик ромларига қисман талафот етган.
Ўзбекистоннинг Сирдарё туманидаги ҳарбий қисм яқинида жойлашган маҳаллалар тўлиқ қамраб олиниб, хатловдан ўтказилди. Ҳисоб-китобларга кўра, 3742 та турар ва нотурар жойларнинг томи, шифти, дераза ва эшик ромларига қисман талафот етгани аниқланди.
Кўрилган амалий чоралар натижасида кечанинг ўзида 2 минг квадрат метр ойналар аҳолига етказилиб, ўрнатиб берилди.
“Бу борадаги ишлар тизимли равишда давом эттирилмоқда”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 22 октябрь куни соат 04:55 да Сирдарё вилояти Малик аҳоли пунктидаги Мудофаа вазирлиги омборида якка тартибда портлаш содир бўлганди.