1 миллион доллар сармоя киритган хорижликлар Ўзбекистон фуқаролигини олиши мумкин
Ўзбекистон республикасидаги сармоя киритиш лойиҳаларига камида 1 миллион доллар сармоя киритган шахсга мамлакат фуқаролиги берилиши маълум қилинди.
Жамоатчилик муҳокамаси учун «Ўзбекистоннинг фуқаролиги тўғрисида» ги қонунига қўшимча киритиш ҳақидаги ҳужжат эълон этилди.
Ҳужжатга асосан катта ҳажмда тўғридан-тўғри инвестиция киритган хорижий сармоядорларга Ўзбекистон фуқаролигини соддалаштирилган тартибда бериш назарда тутилмоқда деб хабар қилди Коммерс.уз сайти..
«Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилишнинг соддалаштирилган тартиби чет давлат фуқароси бўлган ёки фуқаролиги бўлмаган шахс томонидан Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларига камида 1 миллион АҚШ доллари эквивалентида сармоя киритган жисмоний шахсга ёхуд таниқли олим, спортчи, маданият ва санъат арбобига нисбатан тадбиқ этилади», дейилади қарорда.