ЮНЕСКО ва Ўзбекистон ҳамкорлик бўйича 2026 йилгача мўлжалланган давлат дастурини имзолашди
(last modified Wed, 16 Nov 2022 05:33:04 GMT )
ноябр 16, 2022 10:33 Asia/Tashkent
  • ЮНЕСКО ва Ўзбекистон ҳамкорлик бўйича 2026 йилгача мўлжалланган давлат дастурини имзолашди
    ЮНЕСКО ва Ўзбекистон ҳамкорлик бўйича 2026 йилгача мўлжалланган давлат дастурини имзолашди

ЮНЕСКО ва Ўзбекистон ҳукумати ўртасида ҳамкорлик бўйича 2026 йилгача мўлжалланган давлат дастури имзоланди.

Бу дастур Ўзбекистонда тинчлик ва барқарор тараққиёт ғояларини илгари суриш йўлида ҳамкорлик қилишни назарда тутади

Ҳужжатга асосан, ЮНЕСКО ва Ўзбекистон ҳукумати бир қатор келишувларга эришди. Хусусан, ЮНЕСКОнинг 2022–2029 йилларга мўлжалланган ўрта муддатли стратегиясини амалга оширишда ҳамкорлик қилинади.

Бундан ташқари  ЮНЕСКО 2022–2026 йилларда Ўзбекистонни ривожлантириш стратегиясини ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди. Шунингдек, Ўзбекистон ҳукумати биринчи донор бўлиши мумкин бўлган 2022–2026 йиллар давлат дастури Ҳаракат режаси биргаликда амалга оширилади.

Шу билан бирга, ЮНЕСКО Ўзбекистон учун бир қанча имтиёзларни ҳам тақдим этади. Дастур 2026 йил 31 декабргача амал қилади.