Ўзбекистон газ экспортини тўхтатганини маълум қилди
(last modified Thu, 15 Dec 2022 08:58:37 GMT )
декабр 15, 2022 13:58 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон газ экспортини тўхтатганини маълум қилди
    Ўзбекистон газ экспортини тўхтатганини маълум қилди

Ўзтрансгаз” АЖ бошқарув раиси Беҳзод Норматов Ўзбекистон газ экспортини тўлиқ тўхтатганини маълум

Спутник сайтига кўра, “Ҳозир кунлар совиб кетгани, асосий мақсадимиз аҳоли хонадонига етказиб беришлигини инобатга олиб, ҳамма экспорт, жумладан, Хитойга қилинаётган экспорт 100 фоиз тўхтатилган. Бўшаган ҳажмлар аҳолига йўналтирилган”, - деди Норматов “Sevimli” телеканалига берган интервьюсида.

Унга кўра, бу йил Ўзбекистон газ экспортини 2021 йилга қараганда 3 бараварга қисқартирган.

“Чунки Ўзбекистонда бир нечта электростанциялар қурилди. Иқтисодиётимиз ривожланмоқда. Газдан фойдаланаётган қувватлар пайдо бўлмоқда, аҳоли сони ўсмоқда, янги уйлар қурилмоқда. Буларни инобатга олиб, ҳар йили аҳолига етказиб бериладиган газ ҳажми 5-7 фоизга кўпайтириб берилади. Шунга қараб биз экспорт ва импорт ҳажмини режалаштирамиз”, - деди “Ўзтрансгаз” бошқарув раиси.

Ёрлиқ