Қозоғистон президенти Ўзбекистонга келди
Кеча Қозоғистон презиенти Қосим Жомарт Тўқаев /Токаев/ давлат ташрифи билан Тошкентга келди.
Ўзбекистон президентининг таклифига биноан Қозоғистон президенти кеча- 21 декабрь куни давлат ташрифи билан Тошкентга келди.
“Тошкент” халқаро аэропортида Жомарт Токаевни давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев кутиболди.
Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари бир-бирларини самимий қутлаб, қисқа суҳбат ўтказди. Шундан сўнг Қозоғистон етакчиси «Янги Ўзбекистон» боғига ташриф буюриб, анъанага кўра, Мустақиллик монументи пойига гул қўйди.
Қосим-Жўмарт Тўқаев мажмуа меъморий ечимлари ҳамда композициясининг мазмун-моҳияти ва хусусиятлари билан батафсил танишди,
Қозоғистон президентининг Ўзбекистонга давлат ташрифи асосий тадбирлари бугун, 22 декабрь куни бўлиб ўтади. Хабарда келтирилишича, икки давлат раҳбарлари ўртасида олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади.
Ўзбекистон ОАВ ларига кўра, музокаралар якунида тарихий аҳамиятга эга битимларнинг имзоланиши кутилмоқда. Биргаликда йирик инвестиция лойиҳаларини бошлаб бериш ва ОАВ вакиллари учун брифинг ўтказиш кўзда тутилган.