Ўзбекистон Эронга 11 минг тонна мева-сабзавот экспорт қилган
(last modified Wed, 28 Dec 2022 14:44:59 GMT )
декабр 28, 2022 19:44 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон Эронга 11 минг тонна мева-сабзавот экспорт қилган
    Ўзбекистон Эронга 11 минг тонна мева-сабзавот экспорт қилган

Ўзбекистон давлат статистика қўмитаси ҳисоботига биноан, жорий йилнинг 11 ойида Ўзбекистон Эронга 11 минг тонна мева-сабзавот экспорт қилган.

Жорий йилнинг 11 ойида  Ўзбекистон Эронга 11 минг тонна мева-сабзавот экспорт қилган.

Ўзбекистон давлат статистика қўмиатси ҳисоботига  кўра, Ўзбекистон 2022-йилнинг ўтган 11 ойида хорижий мамлакатларга бир миллиард долларлик мева-сабзавот экспорт қилган.

Ўзбекистон шунингдек Қозоғистонга 606,6 минг тонна, Россияга 512,5 минг тонна, Қирғизистонга 146 минг тонна, Хитойга 105,6 минг тонна, Покистонга 51,5 минг тонна, Афғонистонга 34,8 минг тонна, Белорусга  22,8 минг тонна, Тожикистонга 21,5 минг тонна, Туркияга 15 минг тонна мева-сабзавот экспорт қилган.

Статистик маълумотларга биноан, Ўзбекистонда йилига 21 миллион тоннадан ортиқ мева-сабзавот етиштирилади шундан атиги 1, 5 миллион тоннаси хорижий мамлакатларга экспорт қилинади.

Ёрлиқ