Қорақалпоғистонда қидирувда юрган 132 нафар шахс қўлга олинди
Январ 08, 2023 10:25 Asia/Tashkent
Қорақалпоғистонда «Антитеррор» тозалаш тадбирлари ўтказилганида қидирувда юрган 132 нафар шахс қўлга олинди.
Қорақалпоғистонда «Антитеррор» тозалаш тадбирлари доирасида 18 минг 200 объект ҳамда 89 минг хонадон жамоатчилик фаоллари билан бирга кўздан кечирилган. Текширувлар давомида қидирувда юрган 132 нафар шахс топилиб, ушланган ва тергов бўлимларига топширилган.
Шунингек, олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида фуқаролар ўз ихтиёри билан 344 ов қуроли, 170 ўқ-дориларни ички ишлар органларига топширган. 12 нафар бедарак йўқолган шахс аниқланиб, улар ўз уйларига қайтарилган.
57 мингдан ортиқ ҳуқуқбузарликлар аниқланиб, айбдорлар тегишли тартибда жавобгарликка тортилган.
Ёрлиқ