Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги терактни кескин қоралади
Ўзбекистон давлати Кобулдаги Толибон Ташқи ишлар вазирлиги биноси яқинида 11 январь куни содир этилган террактни кескин қоралади.
Ўзбекистон ТИВ хабарида, қшбу қабиҳ ҳаракат кўплаб инсонлар, асосан, ташқи сиёсат идораси ходимлари орасида қурбонларга сабаб бўлди. Афғонистондаги терактда ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдириб, жароҳатланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилаймиз деб келтирилган.
Эслатиб ўтаимз, Афғонистон ТИВ биноси олдида 11 январь куни худкуш ўзини портлатиб юборганди, теракт учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди. Худкуш террорчининг исми Хайбар Қандагари бўлиб, Ташқи ишлар вазирлиги ходимлари ва қўриқчилари орасида ўзини портлатган. Ҳужум оқибатида 21 киши ҳалок бўлган, 40 киши жароҳатланган. «Толибон» вакилининг айтишича, худкуш террорчи вазирлик биносига киришга уринган. Жангари хавфсизлик ходимлари томонидан тўхтатилган, шундан сўнг у портлаш содир этган.
Теракт юз берган кун Хитой делегацияси ТИВга келиши керак бўлган, бироқ портлаш вақтида улар у ерда бўлган ёки бўлмагани маълум эмас. Ҳужумдан мақсад ташқи ишлар вазири ўринбосари Шер Муҳаммад Аббос Станизкайни йўқ қилиш бўлгани айтилмоқда. Унинг хавфсиз ва саломат экани қайд этилган.