Ўзбекистон президентлик сайловларини Европадаги 21 мамлакат вакиллари кузатади
Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг (ДИИҲБ) Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини кузатиш бўйича миссияси раҳбари, элчи Йохан Петер Трауготт Тейлер Ўзбекистон президентлик сайловлари Европанинг 21 мамлакати вакиллари томонидан кузатилишини маълум қилди.
Форс ахброт агентлиги хабарига кўра, Йохан Петер Трауготт Тейлер Тошкент шаҳрида ўтказилан ички ва ташқи оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашганида бугун Еврпада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти кузатувчилари миссияси Ўзбекисоннинг келгуси президентлик сайловларини кузатиб бориш учун расман ўз фаолиятини бошлашди деб эълон қилди. Йохан Петер Трауготт Тейлер шунингдек шу ҳафта охирида 12 мамлакат вакилларидан иборат бу ташкилотнинг яна 20 нафар намояндаларини Ўзбекистонга келишти ва тайинланган минтақаларга сафарбар этилишини ҳам баён этди. У ўз сўзларида кузатувичлар шунингдек сайлов олди таблиғотлар, номзодларни рўйхатга олиш ва сайлов коммиссиялари фаолитяини ҳам назорат қилишади деб қўшимча қилди.