Тошкент шаҳрида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти -ЭКО ТИВ раҳбарларининг йиғилиши бошланди
Бугун -сешанба куни Тошкент шаҳрида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти-ЭКО ТИВ раҳбарларининг 26-йиғилиши бошланди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти-ЭКО ТИВ раҳбарлари йиғилиши бошланишидан олдин, иштирокчи ташқи ишлар вазирлари йиғилиш залига ташриф буюрганларидан сўнг бир -бирлари билан эсдалик суратга тушдилар.
Эрон Ислом республикаси ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён бу учрашувда иштирок этиш учун Тошкентга борган.
ЭКО-Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари йиғилишда Озарбойжон Республикаси, Туркманистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Туркия, Покистон, Эрон Ислом республикаси ва Ўзбекистон ТИВ вазирлари ва вакиллари қатнашмоқда.
Айтиш жоиздирки, Афғонистон ЭКО-Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти аъзоси сифатида мазкур йиғилишда иштирок этмайди. ЭКО ТИВ раҳбарларининг йиғилиши йилига бир марта аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари иштирокида аъзоарда бириниг мезбнлигида ўтказлади.