Январ 26, 2023 11:13 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Туркия ТИВ раҳбарлари Афғонистондаги вазиятни муҳокма қилдилар
    Ўзбекистон ва Туркия ТИВ раҳбарлари Афғонистондаги вазиятни муҳокма қилдилар

Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг йиғилиши доирасида Ўзбекистон ва Туркия ТИВ раҳбарлари Бахтиёр Саидов ҳамда Мевлут Чавушўғлунинг икки томонлама учрашуви бўли ўтди.

Туркия ТИВ раҳбари Мевлут Чавушўғлу Ўзбекистоннинг ИҲТга раислиги Ташкилот доирасидаги ўзаро манфаатли шерикликни мустаҳкамлаш, унинг жаҳон майдонидаги нуфузини оширишга хизмат қилганини таъкидлаган. Бўлажак икки томонлама тадбирлар жадвали ва ташкилий жиҳатлари, жумладан, ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари даражасидаги Стратегик режалаштириш гуруҳи ҳамда Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон—Туркия ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги йиғилишларини ўтказиш масалалари кўриб чиқилган деб хабар қилмоқда Ўзбекистон ТИВ матбко хизмати.

Ўзбекистон ва Туркия расмийлари учрашувида Афғонистондаги мавжуд вазият ва минтақавий сиёсатнинг бошқа масалалари муҳокама қилинган. Учрашувда икки давлат ўртасидаги маданий-гуманитар алмашувни кенгайтириш масалалари ҳам кўриб чиқилган.

Ёрлиқ