Туркиядаги зилзилада Ўзбекистон фуқароси қурбон бўлди
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига кўра, Туркиядаги рўй берган зилзилада бир нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди, яна 4 киши бедарак йўқолган.
Ўзбекистон ТИВ хабарида, “Ташқи ишлар вазирлиги марҳуманинг оила аъзолари ва яқинларига ўз ҳамдардлигини билдиради”, дейилган.
Шунингдек тўрт нафар ўзбекистонлик бедарак йўқолган. Маълум қилинишича, уларни топиш бўйича тезкор қидирув-қутқарув ишлари амалга оширилмоқда.
“Ҳозирда зилзила оқибатида зарар кўрган фуқароларимизга тегишли ёрдам кўрсатиш ва уларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш мақсадида Ўзбекистоннинг Анқара шаҳридаги Элчихонаси қошида 24 соат фаолият юритадиган штаб ташкил этилган бўлиб, унга қуйидаги рақам орқали мурожаат қилиш мумкин +90-538-035-85-34”, дейилади ТИВ расмий баёнотида.