Ўзбекистон Афғонистонга электр энергия етказиб беришни қайта бошлади
(last modified Sat, 11 Feb 2023 05:59:08 GMT )
феврал 11, 2023 10:59 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон Афғонистонга электр энергия етказиб беришни қайта бошлади
    Ўзбекистон Афғонистонга электр энергия етказиб беришни қайта бошлади

Ўзбекистон Афғонистонда электр энергия етказиб беришни қайта тиклади

Афғонистоннинг DABS вакиллари, Кобул аҳолиси ҳозирда суткасига 9 соат электр энергияси билан таъминланмоқда деб хабар қилган.

DABS’нинг Кобулдаги директори Ҳикматулло Охунзода «Ҳеч қанақа муаммомиз йўқ; Ўзбекистонда импорт қилинаётган 400 мегавват электр энергияси билан заводларни 9 соатга таъминлаяпмиз ва саноат ишлашни давом этмоқда. Шунингдек, Кобул аҳолисини кундузи 5 соат, кечаси 4-5 соат электр энергияси билан таъминлаяпмиз» деб айтган.

Аммо Афғонистон Саноат ва тоғ-кон палатаси маълумотларига кўра, корхона ва заводларга ажратилаётган 9 соатлик электр таъминоти уй хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун етарли бўлмаяпти.

«Ўтган ҳафта мамлакат саноат, айниқса, Кобулдаги заводларнинг 90 фоизи электр энергияси йўқлиги сабаб тўхтаб қолган, аммо ҳозирда уларнинг 50 фоизи нормал ишга қайтган», — дейилади хабарда.

DABS вакилларининг айтишича, Кобулдаги саноат паркларига 160 мегаватт электр энергияси талаб этилади ва ҳозирда компания пойтахтдаги заводларга фақат 100 мегаваттгача электр етказиб бермоқда.

Бундан олдин Толибон Ўзбекистондан ўз мажбуриятларини бажаришни талаб қилгани, Толибон Ўзбекистон билан 2023 йил учун электр энергияси етказиб бериш бўйича шартнома имзолагани ҳақида хабар берилганди.

Ёрлиқ