Ўзбекистон Сурияга 50 тонна инсонпарварлик ёрдам юборди
(last modified Tue, 21 Feb 2023 09:27:43 GMT )
феврал 21, 2023 14:27 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон Сурияга 50 тонна инсонпарварлик ёрдам юборди
    Ўзбекистон Сурияга 50 тонна инсонпарварлик ёрдам юборди

Бугун Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига асосан Сурия Араб Республикасининг зилзиладан жабр кўрган аҳолиси учун инсонпарварлик ёрдами юборилди.

Ўзбекистон томонидан зилзиладан зарар кўрган Сурия халқига 50 тоннага яқин юборилаётган инсонпарварлик ёрдами юки рўйхатига болалар ва катталар учун кийимлар, маиший техника воситалари, чидамли озиқ-овқат консервалари, қуруқ мевалар, ярим тайёр овқатлар, чақалоқлар бўтқаси, одёл ва ёстиқлар, гигиеник воситалар тўплами сингари ҳаётий зарур восита ва маҳсулотлар киритилган.

Инсонпарварлик юки ёрдами кўринишидаги ҳаётий зарур восита ва маҳсулотларни самолёт орқали Ўзбекистондан Сурияга Фавқулодда вазиятлар, Транспорт вазирликларининг масъул ходимлари етказиб беришади.

6 феврал куни Туркия жануби-шарқида рўй берган 7,8 ва 7,4 балли зилзилалар қўшни Сурия шимоли-ғарбидаги ҳудудларга ҳам катта талафот етказди. Сурияда ҳам 6 мингга яқин киши ўлими тасдиқланган, аммо бу якуний рақамлар эмас.

Ёрлиқ