Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар Қозоғистон портлари орқали ташилиши мумкин
Ўзбекистоннинг Қозоғистоннинг Ақтов шаҳридаги бош консули Отабек Турсинбеков Қозоғистоннинг «Порт Қуриқ» бош директори Серик Ахметов билан мулоқот қилди.
Ўзбекистон ва Қозоғистон расмийларининг учрашувида, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни ушбу порт орқали ташиш имкониятлари муҳокама қилинган.
Қозоғистоннинг «Порт Қуриқ» бош директори Серик Ахметовнинг айтишича, айни пайтда порт инфратузулмасини такомиллаштириш мақсадида халқаро ҳамкорлар билан ишлар олиб борилмоқда. «‘Порт Қуриқ’ни келгусида ривожлантириш учун бир қатор инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш режалаштирилган. Шу жумладан, портда ‘Саржа’ кўп функцияли денгиз терминалини қуриш назарда тутилган. Ушу вазифалар портнинг юк ўтказувчанлик имкониятини сезиларли даражада оширади», дейилади хабарда.
Мазкур портнинг юк ўтказувчанлик имкониятининг кенгайиши Ўзбекистон тадбиркорларининг ҳам Транскаспий халқаро йўналиши орқали савдо-иқтисодий алоқаларининг фаоллашишига хизмат қилади.
Бундан олдин Ўзбекистон порт орқали Каспий денгизига юк жўнатиш имкониятига эга бўлгани ҳақида хабар қилинганди.