март 04, 2023 10:39 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев ҚҲМГ саммитида:Яқин Шарқ ва Афғонистонда сақланиб қолаётган низоларнинг глобал ечими топилгамаган
    Шавкат Мирзиёев ҚҲМГ саммитида:Яқин Шарқ ва Афғонистонда сақланиб қолаётган низоларнинг глобал ечими топилгамаган

Шавкат Мирзиёев Қўшилмаслик ҳаракати Мулоқот гуруҳи саммитида сўзлаган нутқида Яқин Шарқ ва Афғонистонда сақланиб қолаётган низоларнинг глобал ечими ҳанузгача топилгани йўқ деб айтди.

Эслатиб ўтаимз куни кеча Озарбойжон республикаси паойтахти Боку шаҳрида ўткаилган Қўшилмаслик ҳаракати мулоқот гуруҳи саммитида Озарбайжон республикаси  президенти Илҳом Алиев раислигида ўтган тадбирда Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов, Ироқ президенти Абдуллатиф Жамол Рашид, Ливия Президент кенгаши раиси Муҳаммад Юнус Ал-Манфи, Босния ва Герцеговина Президиуми раиси Желка Цвиянович, шунингдек, Куба вице-президенти Салвадор Меса, Габон вице-президенти Роз Рапонда, Танзания вице-президенти Филип Мпанго ҳамда Жазоир бош вазири Айман бин Абдураҳмон иштирок этди.

Ўзбекистон президенти матбуот хизматига кўра, бундан ташқари Халқаро ташкилотлар томонидан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Бош ассамблеяси 77-сессияси раиси Чаба Кёрёши, БМТ бош котибининг ўринбосари Татяна Валовая, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Хусрав Нозирий, Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби Кубаничбек Омуралиев, Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш бош котиби Қайрат Сарибай, БМТнинг Европа иқтисодий комиссияси ижрочи котиби Олга Алгаерова, Халқаро миграция ташкилоти бош директори Антонио Виторино, Атом энергияси бўйича халқаро агентлик бош директори Рафаэл Гросси ва Жаҳон туризм ташкилоти бош котиби Зураб Пололикашвили қатнашди.

Шавкат Мирзиёев пандемиядан кейинги даврда геосиёсий ва мафкуравий зиддиятлар кучайиб, уларнинг таъсирида жаҳоннинг турли нуқталарида янги нотинчлик ўчоқлари пайдо бўлаётганини қайд этди.

«Яқин Шарқ минтақаси ва Афғонистонда узоқ вақтдан буён сақланиб қолаётган низоларнинг глобал ечими ҳанузгача топилгани йўқ», — деди Ўзбекистон етакчиси.

Кейинги пайтларда барча давлатларда ўсиб бораётган терроризм ва экстремизмнинг хавф-хатарига қарши Қўшилмаслик ҳаракати доирасида амалий алоқаларни кучайтириш тобора долзарб тус олаётганини алоҳида таъкидланди.

Ёрлиқ