Ўзбекистон ва Россия президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар
(last modified Tue, 07 Mar 2023 06:15:11 GMT )
март 07, 2023 11:15 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Россия президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар
    Ўзбекистон ва Россия президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар

Шавкат Мирзиёевнинг Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Мирзиёев ва Путин икки томонлама муносабатлар кун тартибининг долзарб жиҳатлари юзасидан фикр алмашилди.

Муҳокама қилининган масалалар:

Товар айирбошлашнинг ўсиш суръатларини қўллаб-қувватлаш;

Икки мамлакатнинг етакчи компания ва корхоналари иштирокида иқтисодиётнинг турли тармоқларида инвестиция лойиҳаларини илгари суриш;

Саноат кооперациясини кенгайтириш.

Ҳудудлараро ҳамкорликни янада ривожлантириш, маданий-гуманитар алмашинувни фаоллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Ўзбекистон ва Россия давлат раҳбарлари минтақавий шериклик масалаларини ҳам кўриб чиқишди.

Ёрлиқ