Конститутсиявга ўзгартириш киритиш бўйича референдум ўтказиш учун 182,3 млрд сўм ажритилди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i81516-Конститутсиявга_ўзгартириш_киритиш_бўйича_референдум_ўтказиш_учун_182_3_млрд_сўм_ажритилди
Ўзбекистонда Конститутсиявга ўзгартириш киритиш бўйича референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш учун 182 миллиард 386 миллион сўм ажратилди.
(last modified 2023-03-17T08:39:47+00:00 )
март 16, 2023 12:42 Asia/Tashkent
  • Конститутсиявга ўзгартириш киритиш бўйича референдум ўтказиш учун 182,3 млрд сўм ажритилди

Ўзбекистонда Конститутсиявга ўзгартириш киритиш бўйича референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш учун 182 миллиард 386 миллион сўм ажратилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтинингг хабар қилишича, Ўзбекистонда референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар сметасини 182 миллиард 386 миллион сўм миқдорида ишлаб чиқилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлисида комиссия аъзоси Адхам Ибодуллаев маълум қилди.

«Марказий сайлов комиссияси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан ҳамкорликда Референдум тўғрисидаги қонун талабларига риоя қилган ҳолда Ўзбекистонда референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар сметасини 182 миллиард 386 миллион сўм миқдорида ишлаб чиқди», — деди у.

«Мазкур харажатлар сметаси давлат бюджетида белгиланган маблағлар доирасида шакллантирилди ва ўрнатилган тартибда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилди. Харажатлар сметасини шакллантиришда референдум тўғрисидаги қонун талабларидан келиб чиқиб, референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ барча маблағ талаб этиладиган жиҳатлар алоҳида ҳисобга олинди», — дея қайд этди ушбу расмий.

Аввалроқ, Ўзбекистон  Сенати Конституциявий қонунни ва уни 30 апрелда умумхалқ референдумига қўйишни маъқуллаганди.