апрел 04, 2023 12:17 Asia/Tashkent
  • МДҲ кузатувчилари Ўзбекистондаги референдумни кузатиб боради
    МДҲ кузатувчилари Ўзбекистондаги референдумни кузатиб боради

МДҲ кузатувчилари миссияси 12 апрель куни Тошкентда ўз ишини бошлайди.

МДҲ бош котиби Сергей Лебедев ўз сўзларида "биз Ўзбекистон томони билан Ўзбекистонда миссияни очиш ва миссия штаб-квартираси ишини 12 апрель куни бошлашга келишиб олдик ддеб атйди.

Маълумотларга кўра, миссия таркибига 50 га яқин кузатувчи киради, уларнинг кўпчилиги аллақачон Ўзбекистонга боришга рози бўлган, деди МДҲ бош котиби.

“Биз миссия кичик, тахминан 50 киши бўлишига ишонамиз. Ҳар доимгидек, миссия таркиби юқори даражада бўлади, булар парламент аъзолари, МДҲ давлатларининг кўплаб парламент аъзолари аллақачон Ўзбекистонга боришга розилик берган. Булар марказий сайлов комиссиялари аъзолари ва раислари, дипломатлар ва Ижроия қўмитаси ходимлари бўлади, улар Ҳамдўстликдаги референдумлар жараёнини кузатишда катта тажрибага эга”, - деди Сергей Лебедев.

 Ўзбекистон Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича референдум 30 апрель куни бўлиб ўтади.

Ёрлиқ