апрел 13, 2023 18:21 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Қирғизистон қўшма газ омборини қайта тиклашни бошлаши билан, 30 йиллик зиддиятни ҳал қилмоқда
    Ўзбекистон ва Қирғизистон қўшма газ омборини қайта тиклашни бошлаши билан, 30 йиллик зиддиятни ҳал қилмоқда

Ўзбекистон ва Қирғизистон мутахассислари Сўх туманидаги ерости газ иншоотидан биргаликда фойдаланиш учун қайта тиклаш ишларини бошлаб 30 йиллик зиддиятни ҳал қилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга ташрифи чоғида икки мамлакат Энергетика вазирликлари Шимолий Сўх ерости газ сақлаш иншоотидан биргаликда фойдаланиш учун қайта тиклаш лойиҳасининг техник-иқтисодий асосларини тайёрлаш бўйича «йўл харитаси»ни имзолаганди.

Бир неча кун олдин  Ўзбекистон томонидан тузилган энергетика вазири бошчилигидаги 15 кишидан иборат ишчи гуруҳ лойиҳа доирасидаги тадқиқотларни ўтказиш учун мавжуд муаммоларни ўрганиш мақсадида Қирғизистоннинг Қадамжой туманига борди.

«ЎзЛИТИнефтгаз» АЖ билан биргаликда Шимолий Сўх ерости газ сақлаш иншооти қудуқларида дала тадқиқотларини ўтказиш учун техник топшириқ ишлаб чиқилди, дейилади «Ўзтрансгаз» матбуот хизмати хабарида. Шимолий Сўх газ омбори 1976 йилда ишга туширилганди.

Ёрлиқ