Самарқандда МО мамлакатлари ва Россия ТИВ раҳбарлари учрашуви ўтказилди
Самарқандда ташқи ишлар вазирларининг “МО5+Россия” форматидаги 6-учрашуви бўли ўтди.
Учрашувда, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Россия ва Марказий Осиё давлатлари – Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон ташқи ишлар идоралари раҳбарларининг олтинчи йиғилишида иштирок этди.
“МО5+Россия” форматидаги 6-учрашуви мштирокчилари сиёсий, дипломатик, савдо-иқтисодий, транспорт, энергетика, маданий-гуманитар соҳалардаги олти томонлама ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини, шунингдек, 2022 йил 14 октябрда Остона шаҳрида бўлиб ўтган “Россия ва Марказий Осиё” биринчи саммити қарорларига мувофиқ уни самарали амалга ошириш механизмларини муҳокама қилдилар.
Ўзбекистон ташқи ишлар в.б. Бахтиёр Саидов Самарқандда бўлиб ўттган ташқи ишлар вазирларининг “МО5+Россия” форматидаги 6-учрашувида Ўзбекистон ва Россия доимо бирга бўлган ва ишончли иттифоқчи ҳамда стратегик шерик бўлиб қолади деб айтди.
Бахтиёр Саидов “Ўзбекистон ва Россия доимо бирга бўлган ва ишончли иттифоқчи ва стратегик шерик бўлиб қолади. Ўзбекистон-Россия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик кейинги йилларда мисли кўрилмаган юксак даражага кўтарилди” деб қўшимча қилди.
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Самарқандда бўлиб ўттган ташқи ишлар вазирларининг “МО5+Россия” форматидаги 6-учрашувида Марказий Осиё мамлакатлари ва Россиянинг миллий манфаатлари мос келади ва биринчи навбатда минтақанинг барқарор ривожланиши билан боғлиқ деб таъкидлади.
Лавров шунингдек “Жиддий геосиёсий вазиятга қарамай, ҳамкорлигимиз мустаҳкамланиб бораётгани мен учун жуда муҳим. Миллий манфаатларимиз, биринчи навбатда, Марказий Осиёнинг барқарор ривожланишидан манфаатдорлик билан мос келишини барчамиз яхши тушунамиз”, - деб маълум қилди.
Лавров сўзларининг бошқа қисмида, Россия Ғарбнинг Грузия ва Молдовада “иккинчи фронт” яратишга уринишларини ҳисобга олади деб айтди.
Унинг сўзларига кўра, Россия ўзининг ҳарбий-сиёсий ва дипломатик режаларида Ғарбнинг Грузия, Молдовада, шунингдек, Польша ҳарбий контингентини Беларусь билан чегарада “иккинчи фронт” яратишга уринишларини ҳисобга олади.