Россия Марказий Осиёга сармоя киритишда Хитойдан анча ортда қолмоқда
(last modified Mon, 25 Dec 2023 08:47:25 GMT )
декабр 25, 2023 13:47 Asia/Tashkent
  • Россия Марказий Осиёга сармоя киритишда Хитойдан анча ортда қолмоқда
    Россия Марказий Осиёга сармоя киритишда Хитойдан анча ортда қолмоқда

Евроосиё тарақиёт банки Хитой халқ республикасининг Марказий осиёга киритган сармояси Россиянинг бу минтақага киритган инвестициядан 2,3 баравар кўпроқ эканлигини хабар қилди.

Бугун Евроосиё тараққиёт банки ўз ҳисоботида  Хитойнинг Марказий Осиёга киритган сармояси Россиянинг ушбу минтақага киритган сармоясидан 2,3 баравар кўпроқ эканлигини маълум қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, 2023 йилнинг дастлабки 6 ойи ичида Хитойнинг Марказий Осиё республикаларига киритган сармояси 55,9 миллиард долларга тенг бўлса Россиянинг минтақаг жами киритган сармояси 23,8 миллиард долларга тенг бўлди.

Марказий Осиёдаги  Хитой сарояси ва инвестициясининг асосий қисми бу даврда нефт ва газ санотига хусусан Қирғизистондаги олтин конлари ва нефтни қайта ишлаш заводига, Тожикистондаги олтин конлари ва семент савдосига тўғри келган.

Хитойнинг давлат ва хусусий компаниялари сўнгги йиллар ичида Марказий Осиё республикаси саноат тармоғининг энг муҳим сармоядорлари ва инвесторлари бўлиб келган.