Ўзбекистон пойтахтида ШҲТ Халқ дипломатияси маркази минтақавий форуми бўли ўтди
-
Ўзбекистон пойтахтида ШҲТ Халқ дипломатияси маркази минтақавий форуми бўли ўтди
Тошкент шаҳри “Халқ дипломатияси – Марказий Осиёда тинчлик, дўстлик ва яхши қўшничиликни мустаҳкамлашнинг муҳим омили” мавзуидаги минтақавий конференцияга мезбонлик қилди.
Халқ дипломатияси маркази минтақавий форумини Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг (ШҲТ) Ўзбекистондаги Халқ дипломатияси маркази директори Қобулжон Собиров очиб берди.
Форум иштирокчилари Марказий Осиё давлатларининг халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасидаги кўп томонлама ҳамкорлигининг кенг кўламли масалаларини муҳокама қилдилар. ШҲТ маконида халқ дипломатияси институтларининг ўзаро ҳамкорлиги механизмларини ишлаб чиқишга алоҳида эътибор қаратилди.
Конференция якунлари бўйича Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида миллатлараро тотувлик, ҳамкорлик, ҳамжиҳатлик ва дўстона муносабатларни таъминлаш ва мустаҳкамлаш масалалари бўйича экспертларнинг тавсиялари қабул қилинди.