апрел 25, 2023 16:55 Asia/Tashkent
  • Бахтиёр Саидов белгиялик ҳамкасби Ҳаджа Лаҳбиб ва Европа Комиссияси вице-президенти Жосеп Боррел билан учрашди
    Бахтиёр Саидов белгиялик ҳамкасби Ҳаджа Лаҳбиб ва Европа Комиссияси вице-президенти Жосеп Боррел билан учрашди

Ўзбекистон ТИВ раҳбари белгиялик ҳамкасби Ҳаджа Лаҳбиб ва Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили, Европа Комиссияси вице-президенти Жосеп Боррел билан учрашиб мулоқот қилди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири  Бахтиёр Саидов Луксембургда Белгия Ташқи ишлар вазири Ҳаджа Лаҳбиб билан учрашиб Афғонистон мавзуси юзасидан фикр алмашди. 

Бахтиёр Саидов ва Ҳаджа Лаҳбиб мулоқоти давомида Ўзбекистон-Белгия кун тартибининг барча йўналишлари бўйича икки томонлама ҳамкорликни фаоллаштириш, юқори даражадаги мунтазам алмашинувларни давом эттириш, шунингдек, минтақавий фаровонлик ва тинчлик йўлида шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили, Европа Комиссияси вице-президенти Жосеп Боррел билан музокара ўтказди.

Бахтиёр Саидов ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида “Жаноби Олийлари билан ўтказган самимий музокараларимизда Европа Иттифоқи — Марказий Осиё минтақалараро алоқалари, Ўзбекистондаги муҳим ислоҳотларни қўллаб-қувватлашда ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдик деб ёзди.

Ёрлиқ